
СУРХОН ВОҲАСИ МАМЛАКАТ БИРИНЧИЛИГИГА МЕЗБОНЛИК ҚИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида Кураш бўйича 2003-2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилади. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан иқтидорли курашчилар бош соврин учун гиламда куч синашадилар. Беллашувлар ўғил болалар ўртасида 42, 46, 50, 55, 60, 65, 71, 77, 83, 90, +90 кг, қизлар ўртасидаги баҳслар 36, 40, 44, 48, 52, 57, 63, 70, +70 кг.вазн тоифаларида бўлиб ўтади. Бош ҳакам - Сирожиддин Чориев. Мусобақанинг очилиш маросими ҳамда дастлабки кун беллашувлари 6 ноябрь Термиз шаҳридаги "Алпомиш" спорт мажмуасида ўтказилади. Мусобақанинг биринчи кунида умумий 189 нафар курашчилар, шулардан кизлар 36, 40, 44 кг, ўғил болалар 42, 46, 50, 55 кг вазн тоифаларида гиламга тушади. Биз ўз навбатида барча полвонларимизга мазкур мусобақада омад ва зафарлар тилаб қоламиз.