У́КФ

Янгиликлар

"АЛПОМИШ"ДА АЛПЛАР САРАЛАНМОҚДА
Аввал хабар қилганимиздек, Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишлаб халқаро турнир ўтказилмоқда.
Кеча 10 апрель куни бошланган XV халқаро турнирнинг дастлаб, тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари- Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Халқаро кураш Ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовлар табрик учун сўзлар экан, мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спортга, хусусан, миллий спорт турларимиздан бўлган курашга қаратилаётган юксак эътибор ҳақида таъкидлар экан, курашнинг дунё бўйлаб кенг қулоч ёзишида ушбу турнирнинг аҳамияти алоҳида ўрин тутиши, қолаверса, мамлакатимизда кураш бўйича алоҳида спорт мактабларининг очилиши-курашнинг янада ривожланишига туртки бўлишини таъкидлаб,барча турнир иштирокчиларига беллашувларда омад тилашди. Шундан сўнг Маҳмуд Номозов, Адҳам Солиев, Ирода Искандорова сингари эл севган таниқли хонандалар иштирокида куй-қўшиқлар кўнгилларга ўзгача завқ-шавқ бағишлади.

Тантанали очилиш маросими якунлангач, эркаклар ва аёллар ўртасидаги ярим финал ва финал баҳслари бўлиб ўтди.
Мусобақада да эркаклар -81,-90 кг., аёллар -48,-57,-63, 70 кг. вазн тоифаларида куч синашишди. Шиддатли ва муросасиз ўтган беллашувларда қўйдаги полвонлар кучли учликдан жой олишди.

Аёллар
48 кг. вазн тоифаси:
1. Моҳинур Мўминова (Ўзбекистон)
2. Айзҳан Зилкбаева (Қозоғистон)
3. Гулҳаё Жўраева (Ўзбекистон)
3. Сарвинисо Абдуллаева (Ўзбекистон)

57 кг. вазн тоифаси:
1. Бакит Куссакбаева (Қозоғистон)
2. Ирода Мамашоева (Ўзбекистон)
3. Мухлиса Абдумаликова (Ўзбекистон)
3. Петрас Датрисиа (Руминия)

63 кг. вазн тоифаси:
1.Маликахон Қаҳҳорова (Ўзбекистон)
2. Лниани Сниа Мариа (Польша)
3. Ойдинахон Зокиржонова (Ўзбекистон)
3. Реҳина Шатрауская (Белоруссия)

70 кг. вазн тоифаси:
1. Владлена Гусева (Россия)
2. Шоҳиста Назарова (Ўзбекистон)
3. Равзахон Адашева (Ўзбекистон)
3. Аяла Мереке (Қозоғистон)

Эркаклар
81 кг. вазн тоифаси:
1. Умар Бозоров (Ўзбекистон)
2. Оламафруз Абдураҳмонов (Тожикистон)
3. Умид Эсанов (Ўзбекистон)
3. Афзали Дел Ақа (Афғонистон)

90 кг. вазн тоифаси:
1. Арам Григориан (Россия)
2. Жонибек Қозоқов (Ўзбекистон)
3. Жаҳонгир Маматраҳимов (Ўзбекистон)
3. Паата Гвинашвили (Грузия)

Беллашувлар якунлангач, тақдирлаш маросими ўтказилди. Шоҳсупага кўтарилган биринчи ўринлар учун 3 000 доллар, иккинчи ўринлар учун 2 000 доллар, иккита учинчи ўринлар учун 1 000 доллардан тақдим этилди.

Бугун 11 апрель куни эркаклар ўртасида -60, -66, -73 кг. ҳамда мутлоқ вазн тоифасида кучлилар аниқланса, аёллар ўртасида +70кг. вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.