УКФ

ЯНГИЛИКЛАР

Қашқадарёда Амир Темур хотирасига бағишлаб кураш мусобақаси ўтказилди.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугунги кунда республикамиз бўйлаб амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, куни кеча Қашқадарё вилояти Китоб тумани 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, шунингдек вилоят Кураш федерацияси ҳамкорлигида 2001-2003 йилларда туғилган ёшлар ўртасида кураш бўйича соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган хотира турнири ўтказилди.
Мусобақада Қашқадарё вилоятининг 15та туман (шаҳар)ларидан келган 150 нафардан ортиқ полвонлар -66 кг, -81 кг ҳамда +90 кг вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш тушишди.
Миллий спортимизнинг жозибадор усулларига бой бўлган мазкур мусобақада ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:
-66 кг вазн тоифасида:
1. Намозов Жавлон,
2. Ашуров Азизбек,
3. Ғиёсов Муҳриддин,
3. Тоҳиров Азизбек.
-81 кг вазн тоифасида:
1. Муртозаев Нурбек,
2. Абдурайимов Аббос,
3. Дўстқобилов Ихтиёр,
3. Нормирзаев Баҳодир.
+90 кг вазн тоифасида:
1. Ражабов Суҳроб,
2. Муродуллаев Жавоҳир,
3. Раҳматов Билол,
3. Давлатов Фирдавс.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсталик совғалари билан тақдирланишди. Шуниндек, тадбирда вилоятнинг фахрий полвонлари ҳам ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди