УКФ

ЯНГИЛИКЛАР



Бугун миллий спортимиз- халқаро спорт тури деб тан олинган кун!
Курашимиз жаҳон спортига айланган кун!
Ўзбекистон кураш федерацияси барча-барчани бугунги кун билан муборакбод этади. Полвонлари ўзбекнинг

Бир эл борки, дунёга кўз-кўз бўлган султони,
Элни элга танитган бахши шоир, полвони.
Ғайрат камарин бойлаб, лол қолдириб дунёни,
Ҳалол курашиб юрар полвонлари ўзбекнинг.

Аслида элдан элнинг мартабаси кам эмас,
Кураш майдонларида полвонлари ғам эмас,
Аммо жаҳон нигоҳи ўзгаларда ҳам эмас,
Шоҳсупаларда турар полвонлари ўзбекнинг.

Тўю тантаналари курашсиз ўтмаган эл,
Полвонининг саноғига юлдузлар етмаган эл.
Ўзини эр билса-да, бир ёқа тутмаган эл,
Ўзгаларни шер билар полвонлари ўзбекнинг.

Бу дунёнинг шундайин полвонсифат эли бор,
Ҳар битта паҳлавонни ўраб солар «чил» и бор,
Алпомишдек бақувват билаги бор, бели бор
Юртга шон олиб келар полвонлари ўзбекнинг.

Ғирромликни билмаган қолмаган ҳеч «дакки» еб,
«Чала», «ғирром» курашни ўзига кўрмайди эп.
Кўнмаган баковуллар айтмагунча «ҳалол» деб,
Марду майдон курашган полвонлари ўзбекнинг.

Юртга фидо полвонлар дунёнинг паҳлавони,
Курашларда қолмаган зарра бўлсин армони,
Минг шукрки, мусаффо Ўзбекистон осмони,
Эл-юртига ярашган полвонлари ўзбекнинг.