UKF

Yangiliklar

Европада кураш бўйича Гран при турнири бўлиб ўтди.

Олдин хабар берганимизлек, Литва давлатининг Вильнюс шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Респубоикаси Президент соврини учун гран при турнир бўлиб ўтди. Ушбу турнирда иштирок этган 20 га яқин давлат полвонлари ғолиблик учун ўзаро беллашдилар. Гиламга чиққан полвонлар ўз давлатида ўтказилган саралаш мусобақаларида саралаб олинган кучли полвонлар эканлиги мусобақа давомида яққол кўзга ташланди. Турнирни аҳамиятли томони шундаки, миллий спортдан халқаро спортга айланган сизу бизни курашимиз Европа давлатлари ўртасида яна бир бор бўй-бастини кўрсатди. Турнир доирасида бўлиб ўткан семинар машғулотида ҳакам ва курашчиларга курашимиз қоидалари ҳақида маълумотлар берилди. Қувонарлиси шуки, ҳали кураш федерациялари очилмаган давлатларда кураш федерацияларини расман очиш ва ривожлантиришга келишиб олинди.
Исроиллик таниқли мутахассис Петр Бен Розен турнирни аҳамияти ҳақида гапирар экан, кураш ва белбоғли курашни ҳамкорликда ривожланиши спорт олами учун фақат ижобий натижалар беришини, кураш нафақат Осиёда шиддат билан ривожланиши балки Европа давлатларида ҳам мана шундай ривожланиши кераклигини таъкидлаб ўтди.
Турнир якунида қуйидагилар Президент совринини қўлга киритдилар:
1. Россия
2. Латвия
3. Польша
4. Литва
5. Польша
6. Украина

Турнирнинг яна бир аҳамиятли томони шунда бўлдики, мусобақа Европанинг етакчи телеканаллари орқали 40 дан ортиқ давлатларга трансляция қилинди. Уларда “ “Кураш” – олийжаноб спорт” дея эътироф этилди. Турнирда Ўзбекистон Республикасининг Литвадаги элчиси ҳам иштирок этди.
Албатта дунёдаги пандемия шароити туфайли барча спорт мусобақалари томошабинсиз ўтаёганини ҳаммамиз яхши биламиз.