У́КФ

Янгиликлар

.Бугун Жисмоний тарбия ва спорт қўмитасини анжуманлар залида кураш бўйича Президент соврини учун Ал-Хаким Ат-Термизий хотирасига бағишланган халқаро турнир олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Р.Ирматов ва Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Ойбек Қосимов, Ўзбекистон кураш федерацияси раҳбарияти, турнирга ташриф буюрган хорижий меҳмонлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Журналистлар томонидан берилган саволларга Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари У. Умаров етарлича жавоб берди.