УКФ

ЯНГИЛИКЛАР

Кураш мусобақалари давом этмоқда.

Жорий йил чин маънода кураш мусобақаларига бой бўлди. Апрел ойининг дастлабки кунлари юртимиз осмони Термиз шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Президенти соврини учун Ал-Ҳаким Ат-Термизий халқаро турнир садоларига тўлган бўлса, эндиги навбат Жиззах вилоятига берилди.
1 май куни вилоятнинг Зарбдор туманида катта хотира турнири бўлиб ўтади. Унда республикамизнинг барча туманларидан полвонлар иштироки кутилмоқда. Беллашувлар 60,66,73,81,100,+100 вазн тоифасида ўтказилади.
25 апрел куни эса Наманган шаҳрида «Паҳлавон» спорт клуби очиқ чемпионати бўлиб ўтади. Кураш гиламига : 8-9-10-11 ёшдаги спортчилар: (2010-2011-2012-2013 йилда туғилган ёшлар) Ўғиллар:-21кг -23кг,-25 кг,-27кг,-30кг, -33 кг,+33кг

12-13 ёшдаги спортчилар: (2008-2009 йилда туғилган ёшлар)- Ўғиллар: -33кг,-36кг, -40кг, -44 кг, -48кг,-52кг, 56 кг, 60кг,65кг,+65кг
14-15 ёшдаги спортчилар: (2006-2007 йилда туғилганлар) Ўғиллар: -38 кг,- 42кг, -46 кг,-50кг, -55 кг,-60 кг, -65кг,-71кг,+71кг
16-17 ёшдаги спортчилар: (2004-2005 йилда туғилганлар) Ўғиллар: -46 кг,-50 кг, -55 кг,-60 кг, -65кг,-71кг,+71кг да чиқадилар.
30 апрел,1-2 май кунлари эса Навоий шаҳрида 2001-2003 йилда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати (битирувчилар) бўлиб ўтади. 30 апрелда бўлиб ўтадиган мусобақа гиламига - ўғил болалар: 50, 55, 60 кг; қизлар: 44, 48, 52, кгда чиқадилар. 1 май кунги баҳслар-ўғил болалар: 66, 73, 81 кг; қизлар: 57, 63, 70 кг вазндаги полвонлар беллашадилар. Мусобақани 90, +90 кг вазндаги ўғил болалар ва + 70 кг вазндаги қизлар якунлаб берадилар.
Мусобақалардан асосий мақсад ёшлар ўртасида Кураш спорт турини янада ривожлантириш ва оммалаштириш, Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора тадбирлари тўғрисида 4881-сонли Президент қарори ижросини таъминлаш, Кураш клублари ва секцияларини ривожлантириш, ёш курашчиларни жалб қилиш ва уларни рағбатлантириш, курашни умумхалқ курашига айлантиришдан иборатдир.