UKF

YANGILIKLAR

Пойтахтимизда Тошкент шаҳар Кураш федерациясининг мазкур спорт турини янада оммавийлигини ошириш ва ривожлантиришга бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда федерация раҳбарияти ҳамда туман кураш федерациялари ижрочи директорлари иштирок этди.
Тадбирда пойтахт туманларида фаолият кўрсатаётган кураш тўгараклари фаолияти, мураббийларни ўйлантираётган муаммолар хусусида сўз борди. Шунингдек, ўсмирлар, ёшлар ҳамда катталар ўртасида уюштирилаётган мусобақалар натижалари тилга олинди. Келгусида пойтахтимизда ушбу спорт турини янада оммавийлигини ошириш ва бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар чора-тадбирлар режалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов ҳам иштирок этиб, мутахассисларга зарур маслаҳатлари ва кўрсатмаларини берди.