УКФ

ЯНГИЛИКЛАР

Пойтахтимизнинг «Сағбон» кураш мажмуасида 2008-2009 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги ўтказилди.

Кескин ва муросасиз кечган беллашувлар якунида ўз вазн тоифаларида Акбар Шарипов (33 кг), Тўрабек Арслонов (36 кг), Абдураҳмон Саъдуллаев (40 кг), Ойбек Аҳмедов (44 кг), Овулбек Шавкатов (48 кг), Темур Жўрахонов (52 кг), Бахтишоҳ Ҳасанов (56 кг), Шахбоз Шукуров (60 кг), Феруза Собиржонова (33 кг), Вазира Имомалиева (40 кг), Зебузар Довурова (44 кг), Севинч Машарипова (48 кг)лар барча рақибларини енгиб, фахрли биринчи ўринни эгаллашди.

Мусобақа ғолиб ва совриндорлари шу йил 25 — 29 октябрь кунлари ўсмирлар ўртасида Гулистон шаҳрида ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионатида пойтахтимиз шарафини ҳимоя қилишади.