ўкф

Қоидалар

About us

КУРАШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ

- Курашда фақат тик холда ва қоидада руҳсат берилган усуллар қўллаш орқали курашилади. Тик холатда бажарилган ташлашлар ҳакамлар тарафидан баҳоланади; 

- Баҳолар тенг бўлганда, охирги баҳо олган курашчига ғалаба берилади; 

- Олишув давомида курашчилар томонидан ҳеч қандай усул қўлланилмаса, вақтнинг ярмига келиб, ўртадаги ҳакам олишувни тўхтатиб, ён ҳакамлар билан маслаҳатлашиб, суст курашган курашчига огоҳлантириш беради; 

- Агар курашчиларда огоҳлантиришлар бир хил ва кетма-кет берилган бўлса, ғолиблик биринчи огоҳлантириш олганга берилади; 

- Мусобақалар Олимпия системаси бўйича қайта курашувисиз ўтказилади; 

- Курашда усул гиламнинг ичкарисида бошланиб гилам чизиғидан ташқарида ниҳоясига етса, баҳоланади.

Work process

Кураш мусобақасида ишлатиладиган иборалар ва ишоралар:

ўкф

kurash 24