кураш осиё ўйинлари дастурида 

оў

КУРАШ ОСИЁ ЎЙИНЛАРИ ДАСТУРИДА

2015 йил Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё олимпия кенгашининг 36-Бош ассамблеясида ўзбек спорти учун тарихий воқеа содир бўлди. Яъни, 2018 йил 18 августдан 2 сентябрга қадар Индонезия пойтахти Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтадиган XVIII-Осиё ўйинлари дастурига ўзбек миллий кураши киритилгани ҳақида қарор қабул қилинди. 

!

2018 йилги Осиё ўйинларида жами 43 спорт тури бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Илк бор мусобақаларда иштирок этган Ўзбек кураши - 7 та вазн тоифасида (4 та эркаклар, 3 та аёллар) беллашувлар ўтказилди. 

!

Осиё Олимпия Кенгашининг хулосасига кўра, 2022 йилги Осиё ўйинларидан бошлаб кураш 15 та вазн тоифасида (7 та эркаклар, 8 та аёллар) беллашувлар ташкил этилади. Шунингдек, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий беллашувлар ҳам ўйинлар дастуридан ўрин олади. 

!

Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган 14 спортчидан 12 нафари медалларга сазовор бўлди.

!

Шу тариқа, кураш баҳсларида умумий ҳисобда 17 та медаллар жамланмаси ўйналади.

ўкф

қитъанинг энг нуфузли спорт ўйинларига дастлабки қадамлар 

Тарихий XV Осиё ўйинлари

2006 йил 14 августда ХКА нинг Тошкентдаги қароргоҳига Осиё Олимпия Кенгашининг Бош директори Хусайн Ал-Масалламдан 2006 йил 1-15 декабрь кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинлари дастурига Кураш бўйича беллашувларнинг кўргазмали спорт тури сифатида киритилиши ҳақидаги хабар келди.  Кураш  бўйича кўргазмали мусобақалар бир неча вазн тоифасида 14 декабрь куни Қатар Спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Осиё Олимпия Кенгаши раҳбарлари билан олиб борилган музокаралар туфайли амалга ошди. 2003 йилда ОСА ўз низомини ўзгартирди, унга кўра Кураш ОСА томонидан тан олинган спорт мақомини олди. Мазкур тарихий воқеанинг рўёбга чиқишида Осиё Олимпия Кенгаши, ХКА фаҳрий аъзоси, Осиё Олимпия Қўмитаси Президенти, Шайх Аҳмад Ал-Фаҳад Ал-Сабаҳ жанобларининг хизматини алоҳида қайд этиш жоиз.


кураш ёпиқ иншоотлардаги осиё ўйинлари дастурида

Ёпиқ иншоотлардаги II-Осиё ўйинлари 2007 йил октябрь-ноябрь ойлари Макаода бўлиб ўтди. Осиё Олимпия Кенгаши ҳомийлигида ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган ушбу ўйинларда 2 ноябрь куни Кураш бўйича намойиш мусобақалари бўлиб ўтди.


кураш расман Жанг санъатлари бўйича Осиё ўйинларига кирди

Кураш 2009 йил апрель-май ойларида Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган биринчи ЖАНГ САНЪАТЛАРИ БЎЙИЧА ОСИЁ ЎЙИНЛАРИНИНГ расмий мусобақа дастурига киритилди. Бу қарор Индонезиянинг Бали шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Олимпия Кенгаши ижроия қўмитаси йиғилишида қабул қилинди. Халқаро Кураш Ассоциацияси делегацияси томонидан унинг Президенти Комил Юсупов бошчилигида Осиё Олимпия Кенгаши раҳбарлари, жумладан ОСА Президенти шайх Аҳмад Ал-Фаҳад ас-Сабаҳ, шунингдек Бангкок ва Вьетнамдаги ўйинларнинг ташкилий қўмиталари вакиллари билан бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди.  Бангкокдаги ўйинлар Осиё Олимпия Кенгаши томонидан ўтказиладиган иккинчи ўйин бўлиб, унда Кураш расмий мусобақа дастурида иштирок этади. Бу ўйинларда Кураш бўйича ўн тўртта медаллар тўплами ўйналади. ОСА Курашни ёпиқ иншоотлардаги учинчи Осиё ўйинларининг расмий дастурига киритиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. 


кураш - Вьетнамдаги осиё ўйинларида 

02.11.2009 йил Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида бўлиб ўтган III - Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида Курашнинг очилиш маросими ва расмий мусобақалар бошланди. Беллашувлар уч кун давомида эркаклар ўртасида бешта, аёллар ўртасида учта вазн тоифаларида, саккизта медаллар тўплами ўйналди. Очилиш маросимида Кураш Халқаро Ассоциацияси Президенти Комил Юсупов, Осиё олимпия кенгаши вакиллари, ташкилий қўмита раҳбарлари, Осиё мамлакатлари миллий олимпия қўмиталари раҳбарлари иштирок этдилар. 



кураш 2013 йилги Осиё ўйинлари дастурида

2011 йил 14 июль куни Япониянинг Токио шаҳридаги Халқаро конвенсия марказида Осиё қитъасидаги Олимпия ҳаракати бошқарув органи - Осиё Олимпия Кенгашининг XXX Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. 2013 йил 29 июндан 6 июлгача Кореянинг Инчхон шаҳрида бўлиб ўтадиган ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича IV Осиё ўйинлари дастури муҳокама қилишнинг муҳим масалаларидан бири бўлди.  OCA қарорига биноан аввал алоҳида ўтказилган жанг санъати ўйинлари ва ёпиқ иншоотлардаги ўйинлар бирлаштирилди. Дастур кескин қисқартирилганига қарамай, кураш бўйича расмий мусобақалар Инчхон ўйинларига  киритилди. Кураш мусобақалари эркаклар ва аёллар ўртасида 14 вазн тоифасида ўтказилади.


Кураш Осиё соҳил ўйинларида

2014 йил 14-23 ноябрь кунлари Таиланднинг Пхукет оролида IV Осиё соҳил ўйинлари ўтказилди. Ушбу қитъа комплекс мусобақалари Осиё Олимпия Кенгаши ҳомийлигида 2008 йилдан буён ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. 2014 йил кураш бўйича мусобақалар расман Осиё соҳил ўйинлари дастуридан жой олди. Тахминан 3500 йиллик тарихга эга Кураш дастлаб қум ва тупроқли ерларда ўтказилгани маълум. Демак, Пхукетдаги соҳил ўйинларида  Кураш ўзининг тарихий илдизларига қайтди.

kurash 24