УКФ

ЯНГИЛИКЛАР

Бухоро вилоятида кураш бўйича вилоят чемпионати ғолиблари сараланди

Миллий курашимизни янада ривожлантириш, айниқса ёшлар ўртасида уни оммавийлигини оширишда мусобақаларнинг ўрни беқиёсдир.
Ана шу мақсадда вилоят кураш федерацияси, вилоят прокуратураси ва вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси билан хамкорликда вилоятимиз марказидаги “Хумо” спорт мажмуасида 8-9 октябрь кунлари вилоят чемпионати мусобақаси ташкил қилинди.
2008-2010 йилларда туғилган ўспирин ёш болалар ва қизлар ўртасида кечган ушбу вилоят чемпионатида вилоятнинг барча туманларидан 400 нафарга яқин курашчи полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишди.
Мазкур вилоят чемпионатида иштирок этган спортчиларимиз 15 та вазн бўйича рақобатлашди.

Саралаш бахсларидан сўнг ғолибликка асосий даъвогарлар маълум бўлди.
Мусобақанинг якуний натижаларига кўра вилоятнинг Олот, Пешкў, Бухоро тумани ва Бухоро шаҳри полвонлари устунликни қўлга олиб пешқадам бўлишди. Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.