ўкф

янгиликлар

Яхши анъанага айланиб бораётган “Прокурор кубоги соврини” мусобақалари бу сафар Тошкент вилоятида бўлиб ўтди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Тошкент вилояти Бекобод шаҳар бўлими ва Ўзбекистон кураш федерацияси Бекобод шаҳар бўлими Раиси ҳамкорлигида жорий йилнинг 23 декабрь куни Бекобод шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида 17-18 ёшдаги ўсмирлар ўртасида Прокурор кубоги соврини учун мусобақалар ўтказилди.

Унда ўсмир йигитлар 66 кг, 71 кг, 77 кг, 83 кг, 90 кг, +90 кг вазн тоифаларида, ўсмир қизлар эса 57 кг ва 63 кг вазн тоифаларида баҳсларга киришдилар.

Мазкур мусобақа ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни спортга кенг жалб этиш, келажак авлод орасида кураш спортини тобора оммалаштириш, ёш курашчилар орасида иқтидорлиларини саралаб олиш, миллий терма жамоани шакллантириш, ёшлар орасида ўзаро соғлом рақобат, бир-бирига ҳурмат, ватанга садоқат, қолаверса миллий қадриятларимизни эъзозлаш каби тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги билан муҳимдир.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

ukf.uz

kurash 24