У́КФ

Янгиликлар

КУН ЗИЁРАТДАН БОШЛАНДИ

Кўҳна ва доимо навқирон Сурхон воҳаси нафақат ўзига хос қадимий тарихи, урф-одат ҳамда миллий ўзлигига эга диёр. Кураш турнири бутун Термиз шаҳрига ўзгача шукуҳ бағишлаб турибди.
Эрта тонг тонгдан барча меҳмонлар кунни дастлаб буюк аллома Ал-Ҳаким ат Термизий қабрини зиёрат билан бошлашди.
Ал-Ҳаким ат Термизий Ислом дунёсида буюк Термизий тахаллуси билан донг таратган.
Ҳаким номи билан машҳур бўлган ушбу улуғ олимнинг тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизий “Машойих Бибиорлардан”дир (Навоий). У зотнинг "Ҳаким" дея улуғланишининг сабаби шуки, у зот илм-маърифатда жуда етук бўлиб, доимо ҳикмат билан гапирар эдилар. Бир манбада мелодий 820 йили Термиз шаҳрида таваллуд топиб, 932 йили 112 ёшида вафот этгани ёритилса иккинчи маълумотга кўра (ҳижрий 245–320, милодий 859–932) йиллар деб келтирилади. У зотнинг мақбараcи Термиз шаҳри яқини (Термиз тумани)да Амударё бўйида жойлашган.
Зиёрат давомида меҳмонларга эҳсон оши тортилди